Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор Чемпионлар лигаси старт олиши ҳақида фикр билдирди. Биринчи турда «Реал» 8 сентябрь куни «Интер»га қарши майдонга тушади.
«Умид қиламанки, 16-кубокни қўлга киритамиз. Биз бунга тайёрмиз. Бу — бизнинг турнир. Сўнгги икки йилда Чемпионлар лигасида энг яхши ўйинларимизни намойиш эта олмадик. Биринчи мақсадимиз — кучли саккизликдан жой олиш.
Биз ҳар доим Чемпионлар лигасини катта иштиёқ билан кутамиз. Бу мавсум аввалги икки йилдан фарқ қилади ва биз турнирда ғалаба қозонамиз», — деди Винисиус «Реал» клуб телеканалига берган интервьюсида.













