«Бавария» бош директори Ян-Кристиан Дризен ёзги трансфер ойнасида жамоа ярим ҳимоячиси Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиши ҳақида тарқалган миш-мишларга муносабат билдирди.
«“Реал”дан таклиф бўлганми? Биз ҳеч қандай таклиф олмадик. Биз ҳар доим Олисени сотишдан манфаатдор эмаслигимизни айтганмиз. У жамоамиз учун ниҳоятда муҳим футболчи. У майдонда сеҳргар.
Келажакда Олисенинг кетиши борасида мухлисларни хотиржам қила оламанми? Футбол бизнесида ваъда бериш осон эмас», — деди Дризен Sport1 нашрига.













