Ўзбекистон Суперлигасининг 20-тур якунларига кўра рамзий жамоа эълон қилинди. Таркибдан "Насаф"нинг 4, "Пахтакор"нинг 3, "Сўғдиёна"нинг 2, "Динамо" ва "Қизилқум"нинг бир нафардан футболчиси жой олди.
Дарвозабон — Абдувоҳид Неъматов ("Насаф").
Ҳимоя чизиғидан Артём Радаев ("Динамо"), Заид Таҳсин ("Пахтакор"), Муҳаммадрасул Абдумажидов ("Пахтакор") ва Шароф Муҳитдинов ("Насаф") ўрин олган.
Ярим ҳимояда Аденис Шала ("Насаф"), Сардор Собирхўжаев ("Пахтакор") ва Жамбули Жигаури ("Қизилқум") танланган.
Ҳужум учлигини эса Люпчо Дориев ("Сўғдиёна"), Забиҳилло Ўринбоев ("Сўғдиёна") ва Бобир Абдухолиқов ("Насаф") ташкил этди.
20-тур сермаҳсуллиги билан ҳам ажралиб турди. Саккизта учрашувда жами 29 та гол урилди.














