Кириш Регистрация
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор
11/09 23:45 Венеция 2-4 Фиорентина
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия

Алаба «Лацио» таклифини рад этди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» ва Мюнхеннинг «Бавария» клубларининг собиқ марказий ҳимоячиси Давид Алаба Италиянинг «Лацио» клуби таклифини рад этди.

«Лацио» австриялик футболчига бир мавсум учун 3 миллион евро маош таклиф қилган. Бироқ 34 ёшли Алаба бу таклифга рози бўлмаган. Шу тариқа тажрибали ҳимоячи ҳозирча клубсиз қолмоқда.

Алаба ўтган мавсум якунида «Реал»ни эркин агент сифатида тарк этди. У Мадрид клуби сафида беш йил ўтказган. Бунга қадар эса ўн йил давомида «Бавария» шарафини ҳимоя қилган.

«Лацио» яқинда яна бир марказий ҳимоячиси Алессио Романольини Қатарнинг «Ас-Садд» клубига сотган эди.

Киритилди: 04:28, 08.09.2026.
Ўқилди: 678 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик