Фабио Капелло янги мавсумда А Серияда ҳакамлик сифатининг яхшиланганини таъкидлади. «Милан»нинг собиқ бош мураббийи ўйинларда ҳакамларнинг ортиқча аралашуви камайганини ижобий баҳолади.
«Бу анча олдин қилиниши керак эди. Ҳакамнинг ҳуштак чалишларини имкон қадар камайтириш вақти келди. Симуляция ва тўқнашувлар пайтидаги бақир-чақирларни рағбатлантиришни тўхтатиш керак.
Ниҳоят, биз ҳақиқий футболни кўпроқ кўряпмиз. Бу эса томошабинларга кўпроқ завқ беради. Ўйин узлуксиз, тезкор ва жисмоний жиҳатдан агрессив бўлгани сабабли тобора кўпроқ футболчилар мушакларда спазмлардан азият чекаётганини кўряпмиз», — деди Капелло.
Капелло фаолияти давомида «Милан»дан ташқари Россия терма жамоасини ҳам бошқарган.













