Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Кьеза январда "Ливерпуль"ни тарк этиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" ҳужумчиси Федерико Кьеза жароҳатдан тикланганидан кейин етарли ўйин амалиётига эга бўлмаса, 2027 йил январда жамоани тарк этиш имкониятини кўриб чиқади.

Football Insider манбасига кўра, 28 ёшли италиялик футболчи мушак жароҳати сабаб сафдан чиққан. Кутилишича, у шу ой охиридаги терма жамоалар танаффуси пайтида машғулотларга қайтади.

"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар лигасининг 2026/27 йилги мавсуми умумий босқичи учун қайдномага киритмаган.

Аввалроқ футболчининг 2025/26 йилги мавсумдан кейин ёзги трансфер ойнасида "Ливерпуль"ни тарк этиши кутилган эди. Ўша мавсумда у барча мусобақаларда 36 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатма қайд этди.

Кьезанинг "Ливерпуль" билан шартномаси 2028 йил 30 июнга қадар амал қилади. У 2024 йил августидан бери "қизиллар" сафида тўп суриб келмоқда.

Transfermarkt портали собиқ Италия терма жамоаси футболчисининг трансфер қийматини 13 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 05:11, 08.09.2026.
Ўқилди: 1003 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5517]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4187]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3535]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3209]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3156]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3023]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2669]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2425]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2404]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2375]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик