Кириш Регистрация

"Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси судга қадар ҳибсда қолади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

"Манчестер Сити"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жоуи Бартон суд жараёнига қадар ҳибсда қолади.

Бартон яна бир эркак билан бирга Мерсисайддаги Huyton and Prescot гольф-клуби яқинида содир бўлган жанжал пайтида тан жароҳати етказишда гумон қилиниб қўлга олинган. Унинг гаров эвазига озод қилиниши ҳақидаги сўров рад этилган.

The Guardian маълумотига кўра, собиқ футболчи ўтган ҳафта Ливерпуль Қироллик судида қатнашиши керак эди. Бироқ чоршанба куни мажлис қолдирилиб, 2027 йил март ойига кўчирилди.

Бартонни гаров эвазига озод қилиш бўйича такрорий ариза ҳам қаноатлантирилмади.

Шу тариқа, у судга қадар камида 12 ой ҳибсда қолиши мумкин. Ҳозирда Бартон Ливерпулдаги HM Prison қамоқхонасида сақланмоқда.

Киритилди: 05:41, 08.09.2026.
Ўқилди: 1193 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик