Франциялик журналист Пьер Менес "ПСЖ" дарвозабони Матвей Сафонов асосий таркибдаги ўрнини йўқотиши мумкинлигини айтди.
"Бир нечта хатодан кейин Шевалье асосий таркибдаги ўрнини бутунлай йўқотди. Менимча, бу бироз адолатсиз. Агар Сафонов ҳар ўйинда иккитадан гол ўтказишда давом этса, эҳтимол, Люка яна имкониятга эга бўлади.
Мен Сафонов "ПСЖ" даражасидаги клуб учун етарлича кучли деб ҳисобламайман. Аммо жамоа у дарвозада турган пайтда Чемпионлар лигасини ютганини ҳам инкор этиб бўлмайди", — дея Менеснинг сўзларини Football.fr келтирди.
Жорий мавсумда Сафонов барча мусобақаларда 5 та ўйин ўтказиб, 8 та гол ўтказиб юборган.













