Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

«Мен буни ҳеч қачон унутмайман». «Интер» мураббийи Киву Моуриньонинг қилган иши ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Интер» бош мураббийи Кристиан Киву УЕФА Чемпионлар лигасида «Реал»га қарши ўйин олдидан Жозе Моуриньога бўлган муносабати ҳақида гапирди.

«Моуриньо мен учун алоҳида инсон. У билан учрашганимни катта омад деб биламан. Ҳаётимнинг энг оғир даврида у менга ёрдам берган ва буни ҳеч қачон унутмайман.

Мен ҳеч қачон бирор кишига тақлид қилмаганман. Футболга нисбатан ўз қарашларим бор. Улар футболчи бўлиб ўйнаган йилларимда, кейинчалик ёшлар тизимида ишлаб, турли ғояларни синаб кўрган давримда шаклланган. Ҳозир бу тажриба менга ёрдам бермоқда.

Биз клуб тарихида янги ва муҳим саҳифаларни ёзишимиз керак. «Интер» сўнгги йилларда жуда юқори мезон ўрнатди. Энди бу тарихни давом эттиришимиз лозим.

Ушбу стадиондаги ҳиссиётларимга келсак, у янада чиройли бўлибди. Ҳозир арена анча замонавий кўринади. Бу ерда ўйнаш имкониятига эга бўлиш ҳар қандай инсонга улкан завқ бағишлайди», — деди Киву матбуот анжуманида.

Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-туридан ўрин олган «Реал» — «Интер» учрашуви бугун, 8 сентябрь куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 9 сентябрь куни соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 08:01, 08.09.2026.
Ўқилди: 309 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик