Кириш Регистрация
09/09 18:30 ОКМК 1-3 Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи 2-1 Сурхон
09/09 20:00 Насаф 3-0 Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона 5-1 Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт 3-1 Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль - Атлетико
09/09 23:59 Наполи - Арсенал
09/09 23:59 ПСЖ - Спортинг
09/09 23:59 Спортинг - Галатасарой
10/09 19:00 Динамо - Қизилқум
10/09 19:00 Андижон - Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм - Сўғдиёна
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

Эмери: «Брюгге»га қарши ўйинда бизни янги синов кутмоқда»

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичи 1-турида «Брюгге»га қарши ўтадиган сафар учрашувидан нималар кутаётганини айтди.

«Эртага бизни еврокубокларда, Чемпионлар лигасида янги синов кутмоқда. Биз сафарда «Брюгге»дек жамоага қарши майдонга тушамиз.

Улар яхши ўйин кўрсатмоқда. Сўнгги икки йилда бу жамоа билан уч марта учрашдик ва улар ўз имкониятларини намойиш этди. Ҳозир «Брюгге»нинг мураббийи ва футболчилари ўзгарган, аммо айрим ўйинчилар жамоада қолган. Бизнинг таркибимизда ҳам янги футболчилар бор. Еврокубокларда эса ҳар доим қийинчиликларга дуч келасиз.

Биз диққатни йўқотмасдан, рақибга ҳурмат билан ўйнашимиз, курашишимиз ва жамоа сифатида энг яхши томонимизни кўрсатишимиз керак. Менимча, «Ҳалл Сити»га қарши сўнгги учрашувда жамоавий ва индивидуал жиҳатдан муайян ўсишга эришганимизни кўрсатдик», — деди Эмери.

«Брюгге» — «Астон Вилла» учрашуви 8 сентябрь куни Брюгге шаҳрида бўлиб ўтади.

Киритилди: 08:13, 08.09.2026.
Ўқилди: 674 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик