Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

"Астон Вилла" Чемпионлар лигаси орқали инқироздан чиқмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Эмилиано Буэндиа жамоа сешанба куни "Брюгге"га қарши ўйинда ғалаба қозониб, Чемпионлар лигасидаги иштирокини муваффақиятли бошлашига умид қилмоқда. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар берди.

Бирмингемликлар Англия Премьер-лигасининг дастлабки учта турида бор-йўғи бир очко тўплади ва ҳали ғалаба қозонмади. Жамоа сўнгги учрашувда "Ҳалл Сити" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

"Натижалар борасидаги бу ҳолатни ўзгартиришга ва ўзимизга бўлган ишончни қайтаришга ҳаракат қиламиз", — деди Буэндиа Бельгияга сафар олдидан.

Аргентина миллий жамоаси футболчисининг фикрича, еврокубокларга қайтиш "Астон Вилла" учун ўйинини яхшилаб олиш имконияти бўлади. Унаи Эмери шогирдлари Премьер-лиганинг дастлабки учта учрашувида гол ура олмаганидан кейин ҳужумда яхшироқ ўйин кўрсатишни мақсад қилган.

"Астон Вилла" ва "Брюгге" жамоалари 2024/2025 йилги Чемпионлар лигасида ҳам ўзаро тўқнаш келган. Англия клуби ҳар икки учрашувда ғалаба қозонган.

Киритилди: 10:05, 08.09.2026.
Ўқилди: 407 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик