«Хетафе» дарвозабони Давид Сория Ла Лигада кетма-кет асосий таркибда майдонга тушиш бўйича янги рекорд ўрнатди.
Испания чемпионатининг 4-турида «Сельта»га қарши 1:1 ҳисобида якунланган учрашувда 33 ёшли голкипер 90 дақиқа тўлиқ ҳаракат қилди. Бу Сория учун Ла Лигада кетма-кет асосий таркибда ўтказилган 193-ўйин бўлди.
Дарвозабон 2018 йилдан буён «Хетафе» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу вақт давомида у Мадрид клуби сафида 304 та ўйин ўтказиб, 329 та гол ўтказиб юборган ва 100 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.













