Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Global Chess League. Синдоров ва Ассубаева жамоаси амалдаги чемпионга имкониятни бой берди

Баҳо:
+ | -

Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида Tech Mahindra Global Chess League турнири давом этмоқда.

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров етакчилигидаги ““Fyers American Gambits” турнирнинг икки турида мағлубиятга учради. Жамоа дастлаб “Ganges Grandmasters”га 7:9 ҳисобида, кейин эса амалдаги чемпион — Alpine APL Pipers”га йирик 3:15 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўзбекистонлик биринчи рақамли шахматчи учинчи баҳсда оқ доналарда россиялик Иан Непомниашига енгилди. Иккинчи ўйинда эса ФИДE рейтингининг 1-рақамли гроссмйстери, 16 карра Жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен билан дурангга имзо чекди. Жавоҳир Синдоровнинг жамоадоши қозоғистонлик шахматчи Бибисора Ассубаева “Ganges Grandmasters” вакили, россиялик Полина Шуваловага 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди. “Alpine APL Pipers”нинг ҳиндистонлик ёш шахматчи Дивя Дешмуҳ билан дуранг натижа қайд этди.

Жавоҳир Синдоров етакчилигидаги жамоа 6 очко билан Global Chess League турнирида 3-поғонада бормоқда.

Киритилди: 15:40, 08.09.2026.
Ўқилди: 812 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик