Россиядаги France Football мухбири Константин Клёшёв йилнинг энг яхши дарвозабонига бериладиган соврин нега энди СССР терма жамоасининг собиқ дарвозабони Лев Яшин номи билан аталмаётганини тушунтирди. Аввалроқ журнал совринга номзодларни эълон қилишда совет футболчиси номини тилга олишни тўхтатган эди.
«France Football барча совринларни шахс номидан ажратиб қўйди: «Йилнинг энг яхши дарвозабони» (аввал — Яшин соврини), «Энг яхши ёш иқтидор» (Копа соврини), «Энг яхши мураббий» (Круифф соврини) ва ҳоказо.
Мен ҳозирча бу мавзу бўйича France Football вакилларидан ҳеч ким билан гаплашганим йўқ. Аммо, менимча, бу эркаклар ва аёллар ўртасидаги номинациялар бир хил бўлгани билан боғлиқ. Аёллар футболида ҳозирча буюк номлар билан боғлиқ бундай совринларнинг ўхшаши йўқ. Шунинг учун номинациялардан шахс номлари олиб ташлашга қарор қилишган. Бу яхши ёки ёмон эканини баҳолай олмайман», — деди Клёшёв «Чемпионат» мухбири Владимир Четверик билан суҳбатда.
Совриннинг амалдаги соҳиби — «Манчестер Сити» ва Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннарумма.













