Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

«Вильярреал» ҳимоячиси: «Биз ҳакам хатоси сабаб ютқаздик»

Баҳо:
+ | -

«Вильярреал» ҳимоячиси Сантьяго Моуриньо Чемпионлар лигаси 1-турида Дортмунднинг «Боруссия» клубига қарши ўйиндан сўнг ҳакамликдан норози бўлди. Испания клуби мазкур баҳсда 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

«Биз ҳакам хатоси сабаб ютқаздик. У ерда пенальти йўқ эди, уни белгилаш керак эмасди ва айнан шу эпизод бизга ўйинни бой бердирди. Бундай шароитда ўйнаш жуда қийин.

Мен уни ушлаб турдим, у ҳам мени ушлаб турган эди. Ҳакам майдондаги босимга берилди ва пенальти белгилади», — дея Моуриньонинг сўзларини Marca келтиради.

«Биз ўтган Чемпионлар лигасидагига ўхшаш вазиятга яна дуч келдик. Рақибдан яхшироқ эканимизни кўрсатдик, аммо уч очкони қўлга кирита олмадик. Ҳакам хатоси туфайли ғалабасиз қолдик», — деди футболчи.

«Вильярреал» Чемпионлар лигасидаги кейинги ўйинини 13 октябрь куни «Наполи»га қарши ўтказади.

Киритилди: 02:46, 09.09.2026.
Ўқилди: 647 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик