«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринью Чемпионлар лигасида «Интер»га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида алмаштирилган Винисиус Жуниор ҳақида фикр билдирди.
«Винисиус? У жуда кўп ишлади, жуда-жуда кўп. Буни мен ҳам биламан, ҳаммамиз биламиз, унинг ўзи ҳам билади. У ҳали оптимал формага киргани йўқ.
Бу ҳали ўша Винисиус эмас, лекин у жуда кўп меҳнат қиляпти ва ўзини тўлиқ бағишлаяпти. У ҳурматга лойиқ», — деди Моуриньо Movistar эфирида.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» ўз майдонида «Интер»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Чемпионлар лигасининг 2-турида мадридликлар яна Италия клубига қарши майдонга тушади. «Реал» 14 октябрь куни сафарда «Рома» билан ўйнайди.













