Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Эрлинг Холанд: «Мен яна кўпроқ гол уришим мумкин эди»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» Чемпионлар лигаси 1-турида сафарда «Порту»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ҳар икки голга Эрлинг Холанд муаллифлик қилди. Ўйиндан сўнг норвегиялик ҳужумчи ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Порту» — жуда яхши жамоа. Ростини айтсам, улар менда яхши таассурот қолдирди. Жуда чиройли футбол ўйнайди ва мақтовга лойиқ. Аммо бизга натижа керак эди ва бугун уни қўлга киритдик.

Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик. Улар бироз юқорироқ прессинг қила бошлаганда маълум даражада қийинчилик туғилди, аммо биз кўплаб вазиятлар яратдик. Мен яна кўпроқ гол уришим ҳам мумкин эди.

Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш жуда муҳим, акс ҳолда босим кучайиб кетади. Биз бир-биримиздан кўп нарса талаб қилишимиз керак. «Манчестер Сити»да сен доим ғалаба қилишинг ва совринлар ютишинг шарт.

Мареска хурсанд бўладими? Умид қиламан. Биз жуда қийин сафар ўйинида ғалаба қозондик. Бу ердаги муҳит қандай бўлганини ўзингиз кўрдингиз», — деди Ҳоланд Amazon Prime эфирида.

«Манчестер Сити» навбатдаги ўйинини 13 сентябрь куни «Манчестер Юнайтед»га қарши ўтказади.

Киритилди: 02:53, 09.09.2026.
Ўқилди: 718 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4021]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3912]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3539]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3163]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2864]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2864]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2745]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2549]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2510]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2256]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик