«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес Чемпионлар лигаси умумий босқичи 1-турида «Реал»га қарши сафар ўйинидан сўнг фикр билдирди. Миланликлар Мадридда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
«Энг аламлиси, рақиб гол урган вазиятларни ўзимиз унга совға қилдик. Шу билан бирга, ўз имкониятларимиздан ҳам фойдалана олмадик.
Шунга қарамай, бу ердан бошимизни баланд кўтариб кетяпмиз. Биз ажойиб рақибга қарши жуда юқори даражада ўйин ўтказдик», — дея Мартинеснинг сўзларини The Touchline келтиради.
Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-турида «Интер» 13 октябрь куни ўз майдонида «Брюгге»ни қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум «Интер» Чемпионлар лигасини эрта тарк этган эди. Миланликлар 1/16 финалда сенсацион тарзда «Буде-Глимт»га имкониятни бой берган.













