Миланнинг «Интер» клуби собиқ афсонаси Жузеппе Бергоми жамоанинг «Реал»га қарши ўтказган ўйини ҳақида фикр билдирди. У жамоа бош мураббийи Кристиан Киву чиройли, аммо хавфли футболни танлаганини таъкидлади.
«Европа мусобақаларида 3-5-2 схемасидан ё «Интер» каби — ортиқча таваккал қилиб фойдаланиш керак, ёки умуман ишлатмаслик лозим. «Интер» томошабоп ва жасоратли, аммо жуда хавфли футбол намойиш этмоқда. Жамоа тўпни назорат қилиши керак, чунки бусиз ҳимоядан сифатли чиқишни ташкил этиб бўлмайди. Бироқ пасларга урғу берилган бундай ўйин услуби хатолар эҳтимолини оширади», — деди Бергоми.
«Интер» Чемпионлар лигасидаги навбатдаги ўйинини «Брюгге»га қарши ўтказади.













