30 ёшли Софьян Амрабат Марокаш миллий терма жамоасига бойкот эълон қилди ва жамоа бошқарувига бошқа мураббий келмагунча терма жамоа таркибида ўйнамаслигини маълум қилди. Ҳозирда терма жамоани Муҳаммад Ваҳбий бошқармоқда. Футболчи ўз позициясини тушунтирди.
«Мен амалдаги бош мураббий раҳбарлиги остида терма жамоада ўйнашни давом эттира олмайман, деб ҳисоблайман. Ушбу лавозимда экан, мен терма жамоа таркибидан жой олиш учун даъво қилмайман. Миллий жамоа ва унга алоқадор барча инсонларга ҳурмат юзасидан қарорим сабабларини ошкор қилмасликни афзал кўраман», — деди Амрабат.
Амрабат терма жамоадаги илк ўйинини 2017 йилда ўтказган.













