Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея 1-0 Япония

Сафонов Доннарумманинг «ПСЖ»даги ўйини ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» дарвозабони Матвей Сафонов Франция грандидаги биринчи мавсуми ҳақида гапирди. У жамоанинг асосий таркибидаги ўрин учун италиялик дарвозабон Жанлуижи Доннарумма билан рақобат қилган.

«Жамоага келганимда асосий таркиб футболчиси бўлмаслигимни жуда яхши билардим. Биринчи мавсумим жуда сермазмун ўтди. Захирадаги дарвозабоннинг 17 та расмий ўйинда майдонга тушиши камдан-кам учрайди. Бу мен учун ажойиб тажриба бўлди.

Доннарумма — мен ҳозиргача кўрган энг яхши дарвозабонлардан бири. Унинг Чемпионлар лигасидаги сейвлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди, буни инкор қилиш аҳмоқлик», — дея Сафоновнинг сўзларини Le Parisien келтирмоқда.

«ПСЖ»даги биринчи мавсумида Сафонов 17 та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол ўтказиб юборди ва 7 марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Доннарумма эса ўша мавсумда 47 та учрашув ўтказиб, 43 та гол ўтказди ва 15 марта «қуруқ» ўйин ўтказди.

Киритилди: 08:11, 09.09.2026.
Ўқилди: 741 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик