Дортмунднинг «Боруссия»си ҳужумчиси Серу Гирасси Чемпионлар лигаси умумий босқичи биринчи турида «Вильярреал»га қарши ўйинда (3:2) дубль қайд этди.
Гвинеялик футболчи учрашув якунида уч марта гол урди, аммо улардан бири ўз дарвозасига киритилган гол бўлди. Шу тариқа, ҳужумчининг «шмеллар» сафида Чемпионлар лигасида урган голлари сони 19 тага етди. У клубнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида 17 та гол урган Роберт Левандовскидан ўзиб кетди.
Рекорд эса Марко Ройсга тегишли — у Чемпионлар лигасида «Боруссия» учун 24 та гол урган.
Серу Гирасси 2024 йил ўртасида «Штутгарт»дан «Боруссия»га ўтган. «Вильярреал»га қарши учрашув 30 ёшли футболчи учун «шмеллар» сафидаги 100-ўйин бўлди. Ушбу 100 та учрашувда Гирасси 64 та гол урган.













