«Бавария» спорт бўлими раҳбари Макс Эберль дарвозабон Йонас Урбигнинг истиқболлари ҳақида фикр билдирди.
23 ёшли дарвозабон ҳозирча Мануэль Нойернинг ўринбосари ҳисобланади, аммо келаси мавсумдан бошлаб Мюнхен клубининг асосий дарвозабонига айланиши кутилмоқда.
— Келажакда Урбигни Германия терма жамоасининг асосий дарвозабони сифатида кўряпсизми?
— Буни мен ҳал қилмайман. Биз Йонаснинг салоҳияти жуда юқори, деб ҳисоблаймиз ва уни «Бавария»да Нойернинг вориси сифатида тасаввур қила оламиз. У Мануэльдан ўрганишда давом этади. Мен унда Германия терма жамоасининг бўлажак дарвозабонини аниқ кўряпман, аммо қачон ва қандай мақомда бўлишини айта олмайман, — деди Эберль.
Йонас Урбиг ҳозиргача Германия миллий терма жамоаси сафида дебют қилмаган.













