8 сентябрь куни «Лилль» Чемпионлар лигаси умумий босқичи доирасидаги ўйинда ўз майдонида «Бетис»ни қабул қилди.
«Бетис» бош мураббийи Мануэль Пеллегрини Чемпионлар лигаси тарихидаги энг ёши катта мураббийлар учлигига кирди.
Турнир тарихидаги энг ёши катта мураббийлар рўйхатини Мирча Луческу бошқаради. У 2021 йилда 76 ёш 132 кунлик пайтида ўз жамоасини майдонга бошлаб тушган.
Ундан кейин Юпп Хайнкес жойлашган — у 2018 йилда 72 ёш 357 кунлик эди. Бугунги ўйин вақтида 72 ёш 357 кунлик бўлган Мануэль Пеллегрини ҳам мазкур рўйхатда Хайнкес билан биргаликда иккинчи ўринни эгаллади.













