Мадриднинг «Реал» клуби афсонаси Рауль Гонсалес Чемпионлар лигаси 1-турида «Интер» устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди.
«Энг муҳими, «Реал» уч очкони қўлга киритди. Бу осон бўлмади, чунки «Интер» аниқ тузилмага эга жамоа, «Реал» эса ярим майдон марказида йўқотишларга дуч келди. «Реал» «Интер»нинг хатоларидан фойдаланди. Рақибда яхши вазиятлар бўлди, уларнинг голи эса ўйиндаги интригани қайта тиклади. Аммо умуман олганда, «Реал» мавсум бошида яхши натижага эришди», — деди Рауль Movistar'га.
Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-турида «Реал» сафарда «Рома» билан ўйнайди.













