Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде жорий йилги «Олтин тўп» мукофоти кимга берилиши кераклиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Уругвайлик футболчи соврин «Реал»даги жамоадошларидан бирига насиб этишини доимо умид қилишини таъкидлади.
«Мен ҳар доим «Олтин тўп»ни жамоадошларимдан бири қўлга киритишини истайман. Уларни қўллаб-қувватлаш ва ёрдам бериш орқали ҳар бирининг «Олтин тўп»ни ютишига ҳисса қўша олишимдан хурсандман», — деди Вальверде.













