«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоанинг 18 ёшли янги футболчиси Жессе Бисивунинг Чемпионлар лигаси доирасида «Фейеноорд»га қарши учрашув учун қайдномага киритилиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
«У бу учрашув учун қайдномага киритилмайди, аммо ҳозир яхши формада. Режамиз — уни биз билан бирга машғулотларда ушлаб туриш, бироқ иккинчи жамоа таркибида ўйнатиш.
Унда катта салоҳият борлигини кўряпман. Мен барча футболчиларни кузатиб боришимни айтганман.
Унинг асосий жамоа сафида бир нечта учрашувда майдонга тушиш имконияти юқори, деб ҳисоблайман», — деди Флик.













