Россиялик дарвозабон Матвей Сафонов «ПСЖ» клубига ўтганидан кейинги илк таассуротлари ва жамоадаги рақобат ҳақида гапирди.
«ПСЖ»га келганимда дарҳол асосий таркибда ўйнамаслигимни яхши билардим. Шунга қарамай, биринчи мавсумда 17 та учрашувда майдонга тушдим. Бу эса ҳар доим ҳам учрайдиган ҳолат эмас.
Доннарумма — мен кўрган энг яхши дарвозабонлардан бири. Унинг Чемпионлар лигасидаги сейвлари жамоа учун ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Буни инкор қилиш аҳмоқлик бўлар эди», — деди Сафонов Le Parisien нашрига берган интервьюсида.













