Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Карецаснинг соғлиғи бўйича янги маълумот пайдо бўлди

Баҳо:
+-1 | -

«Боруссия» — «Вильярреал» учрашувида ҳужумкор ярим ҳимоячи Константинос Карецас кутилмаганда алмаштиришни сўради. Греция терма жамоаси футболчиси жароҳат олмаган бўлса-да, майдондан замбилда олиб чиқилди.

Дастлаб «Боруссия» Карецасда қон айланиши билан боғлиқ муаммо юзага келганини маълум қилган эди.

HLN хабарига кўра, кейинчалик футболчи таҳлиллар топширган ва натижалар унда сувсизланиш ҳолати кузатилганини кўрсатган. Айни пайтда Карецаснинг аҳволи яхши ва хавотирга ўрин йўқ.

Эслатиб ўтамиз, «Боруссия» ўз майдонида «Вильярреал»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Энди дортмундликлар Бундеслига доирасида «Падерборн»га қарши уй учрашувига тайёргарлик кўради. Баҳс 12 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 17:38, 09.09.2026.
Ўқилди: 834 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик