Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-0 Япония

Париж турниридан сўнг Нурсултон Рўзибоев UFC топ-15 рейтингидан чиқиб кетди

Баҳо:
+ | -

Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган UFC Fight Night турниридан сўнг ўрта вазн тоифасининг янгиланган рейтинги эълон қилинди.

84 килограммгача бўлган вазн тоифасида жанг қилувчи ўзбекистонлик Нурсултон Рўзибоев (37-10-2) британиялик Майкл “Веном” Пейжга (26-3) очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб, топ-15 рейтингни тарк этди. Унинг ўрнини америкалик Жаред Канноне эгаллади.

Маълумот ўрнида, Бу ўзбекистонлик жангчи учун MMA фаолиятидаги 10-мағлубият бўлди (унинг ҳисобида 37 та ғалаба ва 2 та дуранг ҳам бор). Рўзибоев промоушендаги еттинчи жангида имкониятни бой берди. Эндиликда унинг UFC’даги кўрсаткичи 5 та ғалаба ва 2 та мағлубиятни ташкил этмоқда.

39 ёшли Пейж UFC’да 2024 йил 9 мартдан бери фаолият юритиб келмоқда. У промоушенда 5 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган. У сўнгги жангини 2026 йил 21 март куни Сем Паттерсонга қарши ўтказган ва ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонган эди. Унинг MMA рекорди 26 та ғалаба ва 3 та мағлубиятдан иборат.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:52, 09.09.2026.
Ўқилди: 1850 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик