«Барселона» бош мураббийи Ханси Флик «Олтин тўп»ни Ламин Ямалга берган бўлишини айтди.
«У менинг футболчим ва «Олтин тўп»га лойиқ. Мен уни ажойиб футболчи деб ҳисоблайман. Биз буни ҳар бир ўйинда кўряпмиз. У бу совринга муносиб.
Рафинья «Фейеноорд»га қарши жуда яхши ўйин ўтказди. У ва Педри ҳам «Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхатида бўлиши керак. Аммо бу биз ўзгартира оладиган нарса эмас», — деди Флик.













