Кириш Регистрация

Ван Бронкхорст «Барселона»ни дунёнинг энг яхши жамоаси деб атади

Баҳо:
+2 | -

«Фейеноорд» бош мураббийи Жованни ван Бронкхорст Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-турида «Барселона»дан учралган 1:5 ҳисобидаги мағлубият ҳақида фикр билдирди.

«Менимча, ҳозир биз дунёнинг энг яхши жамоасига қарши ўйнадик. Биз ўз футболимизни намойиш этишга ҳаракат қилдик. Фақат ҳимояга ётиб олмадик. Ғалаба билан табриклаганимда, Ханси Флик ҳам менга шуни айтди. Биз жуда эрта — 3-дақиқадаёқ гол ўтказиб юбордик. Аммо якунда ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик», — деди мутахассис RTL нашрига берган интервьюсида.

Ван Бронкхорст ўз жамоасининг ҳаракатларини ҳам танқид қилди.

«Биз бир нечта голни ўз хатоларимиз туфайли ўтказиб юбордик. Биринчи гол вазиятида рақиб футболчисини кузатмадик, яна бир гол эса жарима зарбасидан кейин деворимиз орасидан ўтиб кетди. Аммо босимга қарамай, айрим вазиятларда яхши ўйнадик. Таркибимдаги 18 футболчи учун бу Чемпионлар лигасидаги биринчи ўйин эди. Улар бу тажрибадан хулоса чиқаришлари керак», — деди ван Бронкхорст.

Киритилди: 06:10, 10.09.2026.
Ўқилди: 767 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7107]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3456]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3239]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3025]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2169]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2149]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1997]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1992]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1946]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик