Кириш Регистрация
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор
11/09 23:45 Венеция 2-4 Фиорентина
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия

Льоренте «Энфилд»даги рекорд даражасидаги голи ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби футболчиси Маркос Льоренте Чемпионлар лигасида яна «Ливерпуль» дарвозасини ишғол қилди, аммо унинг голи жамоасига очко олиб келишга ёрдам бермади.

Испаниялик футболчи 17-дақиқадаёқ ҳисобни очди. «Ливерпуль» 40-дақиқада Доминик Собослаи голи билан ҳисобни тенглаштирди. 50-дақиқада эса Алексис Мак Аллистер мезбонларга ғалаба келтирган голни урди.

Льорентенинг Чемпионлар лигаси доирасида «Энфилд»да урган голлари сони 5 тага етди. У бу кўрсаткич бўйича Карим Бенземани ортда қолдириб, рекорд ўрнатди.

«Энфилд»да яна гол урганимдан жуда хурсандман, бунга ишониш қийин. Аммо ёш ўтиши билан, жамоа ғалаба қозонмаса, шахсий голларнинг аҳамияти камаяди», — деди 31 ёшли футболчи.

Льоренте учун бу март ойидан бери урилган биринчи гол бўлди. Ўшанда у «Тоттенхэм» дарвозасини ишғол қилган эди.

Киритилди: 06:25, 10.09.2026.
Ўқилди: 565 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик