«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Луис Энрике Хвича Кварацхелиянинг «Олтин тўп» соҳиби бўлиш имкониятлари ҳақида фикр билдирди.
Грузиялик вингер ушбу соврин учун 30 нафар номзод қаторига киритилган. Унинг яна тўққиз нафар жамоадоши ҳам номзодлар рўйхатидан жой олган.
«Квара — ажойиб футболчи, у «Олтин тўп»ни ютиши мумкин. Фабиан, Витинья ва бошқа футболчилар ҳам шундай. Бутун “Парк-де-Пренс” Дембеле ва «Олтин тўп» ҳақида қўшиқ айтиб, уни қўллаб-қувватлади. Балки тез орада бу қўллаб-қувватлаш жамоамизнинг бошқа футболчисига бағишланар. “ПСЖ”нинг 10 нафар футболчиси номзодлар рўйхатида экани жуда яхши натижа», — деди Энрике матбуот анжуманида.
Чоршанба куни «ПСЖ» ўз майдонида Чемпионлар лигаси доирасида «Слован»ни 6:1 ҳисобида мағлуб этди. Ферран Торрес хет-трик қайд этди, Усман Дембеле икки гол урди, яна бир голга Фабиан Руис муаллифлик қилди.
«Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябрь куни бўлиб ўтади.













