Кириш Регистрация
10/09 19:00 Динамо 1-0 Қизилқум
10/09 19:00 Андижон 2-1 Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм 0-0 Сўғдиёна
10/09 21:45 Фенербахче 1-1 Рома
10/09 21:45 ПСВ 1-1 Шахтёр
10/09 23:59 Ман. Юнайтед 4-0 Сабаҳ
10/09 23:59 Бавария 5-0 Буде-Глимт
10/09 23:59 Комо 4-1 РБ Лейпциг
10/09 23:59 Славия 2-3 Ланс
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

“Бишкек Арена” стадиони қурилиши учун қанча сарфлангани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Қирғизистон президенти матбуот котиби Аскат Алагозов пойтахтда қад кўтарган “Бишкек Арена” стадионининг қурилишига 386 миллион доллар сарфланганини маълум қилди. У аввалроқ ушбу иншоот учун 60 миллион доллар кетгани ҳақида тарқалган хабарларни рад этди.

Алагозовнинг таъкидлашича, дастлаб 30–35 минг томошабинга мўлжалланган оддий стадион қурилиши режалаштирилган бўлиб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев унинг қийматини 60–70 миллион доллар атрофида баҳолаган эди.

Бироқ кейинчалик президент Садир Жапаров лойиҳани бутунлай ўзгартиришга кўрсатма берган. Давлат раҳбари стадион қирғиз ўтови шаклида бўлишини, шунингдек, иншоотни сақлаш келажакда давлат бюджетига оғирлик қилмаслиги учун унинг ичида савдо марказлари, ресторанлар, кинотеатрлар ва спорт заллари жойлашиши кераклигини талаб қилган.

Бундан ташқари, лойиҳанинг кенгайтирилишига яна бир сабаб FIFA талаби бўлган. Жаҳон даражасидаги халқаро мусобақаларни қабул қилиш учун стадион сиғими камида 50 минг кишидан иборат бўлиши лозим.

“Бишкек Арена”нинг асосий кўрсаткичлари:

Сиғими: 51 252 томошабин;
Умумий майдони: 194 248 квадрат метр;

Баландлиги: 70 метр (8 қаватли);

Тижорат ҳудуди: 36 минг квадрат метрли савдо маркази, 48 та дўкон, супермаркет, 23 та ресторан, 11 та кафе, 4 та кинозал, спорт зали ва болалар майдончаси.

Алагозов ушбу нархни сиёсийлаштирмасликни ва қўшни давлатлардаги иншоотлар билан солиштирмасликни сўради. Унинг қайд этишича, стадион нафақат тез орада ўз харажатларини оқлайди, балки фойдаланиш даврида доимий даромад манбаига айланади. Ҳозирданоқ бу ерда концерт ва пулли тадбирлар ўтказиш бўйича таклифлар тушмоқда.

Шунингдек, президент топшириғига биноан Ҳисоб палатаси ва бошқа давлат идоралари вакилларидан иборат махсус комиссия тузилган. Улар қурилиш харажатлари, қурилиш материалларининг ишлатилиши ва маошлар тўловини текшириб, юзага келиши мумкин бўлган молиявий қоидабузарликларни ўрганиб чиқади. Текширув натижалари жамоатчиликка эълон қилиниши ваъда қилинмоқда.

Маълумот ўрнида, аввалроқ Ўзбекистонда ҳам “Янги Тошкент” стадиони қурилиш ишлари бошлангани ҳақида хабар берилган эди. Лойиҳа қиймати 100 миллион доллар бўлиб, стадион FIFA стандартларига тўлиқ жавоб беради ва Осиёдаги энг замонавий футбол ареналаридан бирига айланиши кутилмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:14, 10.09.2026.
Ўқилди: 801 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик