Кириш Регистрация
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор
11/09 23:45 Венеция 2-4 Фиорентина
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия

Адам Уортонга яна бир топ-клуб қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Кристал Пэлас» ярим ҳимоячиси Адам Уортон «Ньюкасл» қизиқишлари доирасига тушди.

TEAMtalk маълумотига кўра, «Ньюкасл» 22 ёшли футболчи учун курашга қўшилган ва уни 2027 йилда харид қилишга уриниб кўриши мумкин.

Манба таъкидлашича, агар «Кристал Пэлас» музокараларга тайёр эканини билдирса, «Ньюкасл» трансфер бўйича фаол ҳаракатларни бошлаши мумкин. Битим қиймати тахминан 87 млн еврони ташкил этиши эҳтимол қилинмоқда.

Аввалроқ Уортонга «Челси», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Атлетико» ва бошқа клублар ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди.

Жорий мавсумда Уортон барча мусобақалар доирасида 4 та ўйинда майдонга тушди ва натижадор ҳаракат қайд этмади.

Киритилди: 12:40, 10.09.2026.
Ўқилди: 668 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик