Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Динамо" — "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтади. Баҳс Самарқанддаги "Динамо" стадионида ўтказилади ва соат 19:00 да бошланади. Учрашув Sport TV орқали жонли намойиш этилади.
Жамоалар шу кунга қадар Суперлига доирасида 43 марта ўзаро тўқнаш келган. Уларнинг 18 тасида "Қизилқум", 14 тасида "Динамо" ғалаба қозонган. Яна 11 та баҳс дуранг билан якунланган.
Тўплар нисбатида ҳам деярли тенглик кузатилади — 56:57. Бу кўрсаткичда навоийликлар минимал устунликка эга.
"Динамо"нинг "Қизилқум" устидан энг йирик ғалабаси 6:1, "Қизилқум"нинг рақибига қарши энг катта ҳисобдаги ғалабаси эса 4:1 кўринишида қайд этилган.
Бугунги баҳс жамоалар ўртасидаги Суперлига тарихидаги 44-учрашув бўлади.













