Кириш Регистрация
09/09 18:30 ОКМК 1-3 Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи 2-1 Сурхон
09/09 20:00 Насаф 3-0 Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона 5-1 Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт 3-1 Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль 2-1 Атлетико
09/09 23:59 Наполи 0-1 Арсенал
09/09 23:59 Спортинг 3-1 Галатасарой
09/09 23:59 ПСЖ 6-1 Слован
10/09 19:00 Динамо 1-0 Қизилқум
10/09 19:00 Андижон 2-1 Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм 0-0 Сўғдиёна
10/09 21:45 Фенербахче - Рома
10/09 21:45 ПСВ - Шахтёр
10/09 23:59 Ман. Юнайтед - Сабаҳ
10/09 23:59 Бавария - Буде-Глимт
10/09 23:59 Комо - РБ Лейпциг
10/09 23:59 Славия - Ланс
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

Почеттино АПЛ титулини «Челси»дан олиб, «Тоттенхэм»га беришни таклиф қилди

Баҳо:
+ | -1

Маурисио Почеттино 2016/17 йилги Премьер-лига мавсуми якунларини қайта кўриб чиқиш керак, деб ҳисоблайди. Мутахассиснинг фикрича, «Челси» чемпионлик унвонидан маҳрум қилиниб, титул иккинчи ўринни эгаллаган «Тоттенхэм»га берилиши лозим.

Маълумки, «Челси» 2011 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда Англия футбол ассоциацияси қоидаларини 74 марта бузганини тан олган. Улар орасида рўйхатдан ўтмаган агентларга яширин тарзда жами 47 миллион фунт миқдорида ноқонуний тўловлар амалга оширилгани ҳам бор.

«Челси» ушбу қоидабузарликлар учун 10 миллион фунт жаримага тортилди, аммо клубга нисбатан спорт санкциялари қўлланмади.

Қоидабузарликлар қайд этилган даврда «Челси» Эден Азар, Виллиан ва Давид Луис каби футболчиларни трансфер қилган. Улар Антонио Конте бошчилигидаги жамоанинг 2016/17 йилги чемпионлик мавсумида муҳим роль ўйнаган.

«Мен ҳақиқатни айтишдан қўрқмайман. Балки «Челси» мухлислари сўзларимдан хафа бўлар. Мен шикоят қилаётганим йўқ, аммо агар «Челси» қоидаларни бузганини тан олган бўлса, чемпионлик унвони иккинчи энг яхши жамоага берилиши керак.

Акс ҳолда, қоидабузарлик рағбатлантирилган бўлади. Улар буни тан олишди — демак, масала равшан. Титул иккинчи ўринни эгаллаган жамоага берилиши лозим.

Агар биз «Тоттенхэм»да қоидаларни бузганимизда ҳам худди шу фикрни айтган бўлардим: «Биз бу титулга муносиб эмасмиз», — дея Почеттинонинг сўзларини The Sun келтирди.

2016/17 йилги мавсумда «Тоттенхэм» Премьер-лигада иккинчи ўринни эгаллаган ва чемпион «Челси»дан 7 очко кам тўплаган.

Киритилди: 17:15, 10.09.2026.
Ўқилди: 778 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик