«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн Чемпионлар лигасидаги голлари сонини 55 тага етказди. У умумий босқич биринчи турида Норвегиянинг «Будё-Глимт» жамоасига қарши учрашувнинг 61-дақиқасида ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Мюнхенликлар қолган вақтда яна уч марта рақиб дарвозасини ишғол этиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Squawka маълумотига кўра, Кейн Чемпионлар лигасида 55 та гол уриш учун 71 та учрашув ўтказган. Бу мусобақа тарихидаги учинчи энг яхши натижа ҳисобланади. Ундан олдин мазкур маррага Эрлинг Холанд 49 та, Руд ван Нистелрой эса 70 та ўйинда эришган.
Кейн 2023 йилдан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилмоқда. Унга қадар англиялик ҳужумчи «Тоттенхэм» сафида тўп тепган.













