Ёзда бошқа клубга ўтиши ҳақида кўп ва хўб гапирибган "ПСЖ" ҳужумчиси Златан Иброҳимович ўшанда ростан ҳам Париждан кетиши мумкинлигини таъкидламоқда.
"Мен ва агентим бир қатор клублар билан музокаралар ўтказганимиз рост. Аммо "ПСЖ" президенти билан учрашувдан кейин мен қолишга қарор қилгандим.
Ҳозир эса ҳаммаси қониқарли. Умид қиламанки, албатта муваффақият қозонамиз ва тарихий аҳамиятга молик бирон нарсага эришамиз", деди Иброҳимович.













