Кириш Регистрация
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор
11/09 23:45 Венеция 2-4 Фиорентина
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия

Раҳмоналиев: "Бундай ўйинлар орқали тажриба орттирамиз"

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Умарали Раҳмоналиев фаолиятида янги саҳифа очди. "Сабах" ярим ҳимоячиси илк бор Чемпионлар лигаси учрашувида майдонга тушди ва буни "Олд Траффорд"да амалга оширди.

Озарбайжон клуби турнирнинг умумий босқичи 1-турида "Манчестер Юнайтед" меҳмони бўлиб, 0:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Баҳсдан кейин 23 ёшли ўзбекистонлик футболчи Александр Шмурнов билан суҳбатда Англиядаги учрашув жамоаси учун катта тажриба бўлганини таъкидлади.

Раҳмоналиевнинг фикрича, "Сабах" ўйин ташкил этиш ва темп борасида рақиб фонида ёмон кўринмаган. Бироқ юқори даражадаги баҳсларда кичик кечикиш ҳам ҳал қилувчи аҳамият касб этишини "Манчестер Юнайтед"га қарши учрашув яққол кўрсатиб берган.

"Ўтказиб юборган голларимизга қарасак, айрим эпизодларда бир неча сонияга кеч қолдик. Рақиб эса бундан фойдаланиб, ўз савиясини намойиш этди. Умуман олганда, ташкилий жиҳатдан ёмон ўйнамадик, учрашув темпи ҳам яхши эди", — деди у.

Мазкур баҳс Раҳмоналиев учун яна бир жиҳати билан аҳамиятли бўлди — у Чемпионлар лигасида майдонга тушган еттинчи ўзбекистонлик футболчига айланди.

"Буни учрашувдан олдин менга айтишди. Ўзбек футболи ривожланаётганини кўрсатишни, шу билан бирга жамоамга имкон қадар кўпроқ ёрдам беришни истадим. Афсуски, ҳисоб йирик бўлди. Лекин бу ҳам футболнинг бир қисми. Бундай даражадаги учрашувлар бизга тажриба беради. Келажакда кучли жамоаларга қарши янада муносиб ўйнашимиз учун айнан шундай баҳслардан сабоқ олишимиз керак", — дея қўшимча қилди Раҳмоналиев.

Киритилди: 12:21, 11.09.2026.
Ўқилди: 862 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик