Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Компани «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар ҳақида фикр билдирди.
«Мен футболчиларим муваффақият қозонишини хоҳлайман. Шунинг учун бошқа ҳар қандай мураббий каби мен ҳам 100 фоиз холис бўлмайман ва совринни Гарри Кейн ёки Майкл Олисе қўлга киритса, хурсанд бўлишимни айтаман. Бу йигитлар ўтган мавсумда 182 та гол урган ва кўплаб ғалабаларга эришган жамоанинг бир қисми бўлишди», — деди Компани.
Бироқ мутахассис «Олтин тўп»ни Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан «ПСЖ» футболчиларидан бири қўлга киритишини ҳам истисно қилмади.
Янги мавсумда 33 ёшли Кейн барча турнирларда 5 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.













