Кириш Регистрация

Романо: Куртуа «Реал»да камида 2028 йилгача қолади

Баҳо:
+ | -

«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа клуб билан шартномасини узайтириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

34 ёшли бельгиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2026/27 йилги мавсум охиригача мўлжалланган. Янги келишув эса камида яна бир мавсум — 2028 йил ёзигача амал қилиши кутилмоқда.

Куртуа 2018 йил ёзидан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Мадрид клуби сафида барча мусобақалар ҳисобида 338 та ўйин ўтказган ва шуларнинг 130 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Куртуа «Реал» билан уч марта Испания чемпиони бўлган, икки марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. Шунингдек, у уч мартадан Испания Суперкубоги ва УЕФА Суперкубогини, бир мартадан Испания кубоги, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва Қитъалараро кубокни қўлга киритган.

Киритилди: 16:36, 11.09.2026.
Ўқилди: 1056 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7107]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3456]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3239]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3025]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2169]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2149]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1997]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1992]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1946]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик