Кириш Регистрация
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор
11/09 23:45 Венеция 2-4 Фиорентина
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия

Суперлига: "Бухоро" ва "Навбаҳор" таркиблари эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Бухоро" — "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтади. Баҳс олдидан жамоаларнинг асосий таркиблари эълон қилинди.

"Бухоро" бош мураббийи Александр Хомяков старт таркибига Умиджон Ҳамроев, Хуршидбек Мухторов, Кирилл Тодоров, Сардор Қулматов, Шерзод Эсанов, Қувондиқ Рўзиев, Муҳаммад Йўлдошев, Владимир Родич, Асадбек Жўрабоев, Темур Мамасиддиқов ва Ника Качаравани киритди.

"Навбаҳор" эса Тимур Кападзе бошчилигида баҳсни Ўткир Юсупов, Дилшоджон Комилов, Исломбек Маматқозин, Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, Гиорги Жгереная, Жасурбек Жалолиддинов, Диёр Холматов, Ваня Илич, Русланбек Жиянов, Бенжамин Тейди ва Жоэл Кожо билан бошлайди.

Наманганликлар сафида жамоа тўпурари Ҳусайн Норчаев йўқ. Ҳужумчи кичик жароҳат сабаб ушбу баҳсни ўтказиб юборади. Шу боис "Навбаҳор" ҳужум марказида Жоэл Кожога ишонч билдирган.

"Бухоро" — "Навбаҳор" учрашуви соат 19:00 да бошланади. Баҳсни Акобирхўжа Шукруллаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:30, 11.09.2026.
Ўқилди: 709 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик