Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

“Челси” акцияларининг бир қисми сотилиши мумкин — Bloomberg

Баҳо:
+ | -

Америкалик миллиардерлар Марк Уолтер ва Тодд Боэли Лондоннинг “Челси” клуби акцияларидаги улушларини тўлиқлигича Clearlake Capital инвестиция компаниясига сотиш бўйича музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда Bloomberg ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Манбага кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар сўнгги ҳафталарда фаоллашган. Уолтер ва Боэли ўз улушларини сотиш орқали кичик миқдорда фойда олишни кўзламоқда.

Clearlake Capital ва Боэли бошчилигидаги консорсиум 2022-йилда “Челси”ни россиялик тадбиркор Роман Абрамовичдан тахминан 2,5 миллиард фунт стерлингга сотиб олганди. Ҳозирда Clearlake Capital “Челси” акцияларининг қарийб 61,5 фоизига эгалик қилади. Компания бир неча йилдан бери клубдаги улушини ошириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бироқ томонлар нарх борасида келиша олмагани сабабли аввалги уринишлар якунига етмаган.

Bloomberg маълумотига кўра, АҚШда Уолтер компанияларига нисбатан олиб борилаётган федерал текширув миллиардернинг ўз активларини қайта тузишига сабаб бўлган. Бу эса унинг спорт клубларидаги улушлари билан боғлиқ бир қатор битимлар, жумладан, “Челси” бўйича музокараларнинг ҳам фаоллашишига олиб келган.

Маълумот учун, Уолтер ва Боэли бошчилигидаги гуруҳ клубни сотиб олганидан кейин “Челси” Конференциялар Лигаси ҳамда Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.ф

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:27, 12.09.2026.
Ўқилди: 867 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик