Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Парижга махсус вазифа билан боради. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Манбага кўра, «Скуадра Адзурра» бош мураббийи Франция чемпионатининг 4-туридан ўрин олган «Париж» ва «Лион» ўртасидаги учрашувни томоша қилади. У Миллий жамоанинг Миллатлар лигасидаги бўлажак ўйинларига чақирилиши мумкин бўлган вингер Лука Колеошо ва ҳимоячи Диего Копполанинг ўйинини кузатмоқчи.
Италия терма жамоаси гуруҳ босқичининг биринчи турида Бельгия терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув 25 сентябрь, жума куни бўлиб ўтади.













