«ПСЖ» ва Грузия терма жамоаси вингери Хвича Кварацхелия футбол оламида ўз мамлакати тимсоли бўлиш қўшимча босим юклайдими, деган саволга жавоб берди.
«Грузиялик болаларга ўрнак бўлиш мен учун ёқимли, аммо, албатта, бу босим ҳам юклайди. Чунки ҳар сафар майдонга чиққанингда уларга ўрнак бўлишинг керак, зеро улар ҳар бир ҳаракатингни кузатиб боришади. Мен кичик мамлакатданман, аммо муваффақиятга эришдим ва бу уларга ўрнак бўлади. Мен уларга ҳеч нарса имконсиз эмаслигини, агар орзуинг бўлса, унга эришиш мумкинлигини кўрсатаман».
Унга қайси лақаб кўпроқ ёқиши ҳақида:
«Менга энг кўп “Кварадона” лақаби ёқади. “Наполи”да ўйнаганимдан жуда фахрланаман. Мени шундай аташлари ҳам шараф, ҳам босим, чунки сени футбол тарихидаги энг буюк ўйинчилардан бири билан таққослашлари жуда оғир. Ҳеч ким Марадонанинг ўрнини боса олмайди, аммо бу ёқимли».
Унинг футболдаги кумири Гути бўлгани ҳақида:
«Унинг қандай ўйнагани менга ёқарди. Мен унга мафтун бўлган эдим», — деди Кварацхелия.













