Кириш Регистрация
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор
11/09 23:45 Венеция 2-4 Фиорентина
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия
12/09 17:00 Расинг 2-1 Алавес

Мбаппе Месси ва Роналду ҳақида: «Улардан бирини устун қўйиш мумкин, аммо қилган ишларини ҳурмат қилиш керак»

Баҳо:
+ | -

«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Лионель Месси ва Криштиану Роналдунинг футбол оламига таъсири ҳақида фикр билдирди.

— Месси 39 ёшида ажойиб Жаҳон чемпионатини ўтказди. Сиз ҳам шунча йил юқори даражада ўйнай оламан, деб ўйлайсизми?

— Зарур бўлса, 100 ёшимгача ўйлашим мумкин (кулади)! Аммо ҳали ҳам худди шундай юқори даражада ўйнай оламанми? Қачон аввалги даражада ўйнай олмай қолганингни тушуниш учун ақлли бўлиш керак. Унда бундай фикр пайдо бўлмади, чунки у ҳали ҳам ўз даражасида ўйнай олади. Бундан ташқари, Месси — Месси. Мен ўзимни бошқалардан фарқ қиладиган футболчи деб ҳисоблайман. Аммо Месси — бошқалардан фарқ қиладиган футболчилардан ҳам фарқ қиладиган ўйинчи.

— Фақат у эмас, Криштиану ҳам...

— Улар бир даражадаги футболчилар. Футболга бўлган қарашингизга қараб, улардан бирини устун қўйишингиз мумкин, аммо уларнинг қилган ва ҳали ҳам қилаётган ишларини тан олиш ва ҳурмат қилиш керак. Олти марта Жаҳон чемпионати... Ҳа, улар бу олти мусобақанинг барчасида ғолиб бўлишмаган, бу рост. Аммо олти марта ўз мамлакати етакчиси бўлиш ва бутун мамлакат умидларини ўзида мужассам этиш — бундай ҳолат камдан-кам учрайди.

Улар бошқа давр футболчилари. Уларнинг тоифасида бундай футболчилар атиги икки нафар. Мен кейинги авлод вакилиман, улар менга илҳом берган. Улар футбол қоидаларини ва биздаги футбол ҳақидаги тасаввурни ўзгартиришди. Уларнинг фаолиятидан «олдин» ва «кейин» деган тушунчалар бор.

— Уларнинг изидан бориш қийинми?

— Йўқ. Улар қилган ишларни такрорлаш ва ҳатто улардан ҳам кўпроқ нарса қилиш истаги мени рағбатлантиради. Месси ёки Роналдудан ёмонроқ эканинг ҳақидаги фикр босим қилмайди, бу унчалик муҳим эмас. Аммо бизда биттадан карьера бор ва энг яхшиси бўлиш учун ҳаракат қилишимиз керак, — деди Мбаппе.

Киритилди: 14:57, 12.09.2026.
Ўқилди: 664 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик