Кириш Регистрация
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор
11/09 23:45 Венеция 2-4 Фиорентина
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия

Артета «Олтин тўп»га номзод бўлган «Арсенал» футболчилари ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета жамоа футболчиларининг «Олтин тўп» мукофотига номзодлар қаторига киритилгани ҳақида фикр билдирди.

France Football талқинига кўра, йилнинг энг яхши футболчиси мукофоти учун «Арсенал»нинг уч вакили — Габриэл Магальяэс, Деклан Райс ва Вильям Салиба даъвогарлик қилмоқда. Артетанинг ўзи эса энг яхши мураббий мукофотига номзодлар рўйхатига киритилган.

«Бу клуб ривожланишнинг қайси босқичида эканини, ишларимиз қай даражада яхши кетаётганини кўрсатади. Менимча, бу, албатта, ўйинимизда намойиш этаётган барқарорлигимизни ҳам англатади. Индивидуал мукофотлар эса жамоа сифатида ажойиб ишлаганимиз натижасидир. Бу меҳнатимиз катта совринларни қўлга киритишга ёрдам берганини кўриш ёқимли. Энг муҳими ҳам шу», — деди Артета.

У энг яхши мураббий мукофотини қўлга киритиш-қилмаслиги ҳақида:

«Бу менга боғлиқ эмас, аммо номзодлар рўйхатида бўлиш, албатта, катта шараф».

Райс «Олтин тўп»ни олиши керакми, деган саволга:

«Мен овоз беришда иштирок этмайман, шунинг учун буни мутахассислар ихтиёрига қолдираман», — деди Артета.

Киритилди: 14:59, 12.09.2026.
Ўқилди: 196 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик