«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани жамоа ҳужумчиси Луис Диас ҳақида фикр билдирди. Колумбиялик футболчи Бундеслиганинг жорий мавсуми бошида бир қатор голли вазиятлардан фойдалана олмади.
«Унга ҳозирча фақат якуний зарба етишмаяпти. Унинг энергияси жойида ва у доимий равишда рақиб учун хавф туғдирмоқда. Аммо аввало бундай вазиятларга киришда давом этиши, ҳимоячилар ортига югуришларни амалга ошириши керак.
Ҳозирча у шундай вазиятларга тушяпти, эҳтимол, якуний босқичда унга бироз омад етишмаяпти — зарбаси блокланяпти ёки бошқа футболчи оёғини қўйиб қоляпти. Энг муҳими, у вазиятлар яратаётгани. У хотиржамликни сақлаши керак, шунда яна гол ура бошлайди», — деди Компани ўйинолди матбуот анжуманида.













